Медведев Қирғизистондаги русларни ҳимоя қилади

Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакат Мудофаа вазирига Қирғизистондаги этник руслар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида топшириқ берди.

Медведев сўнгги қилган чиқишларидан бирида Қирғизистонда бош-бошодоқлиқ ҳукм суриш хавфи бор, дея таъкидлади.

19 апрел куни юздан ортиқ қирғиз пойтахт яқинида жойлашган Маёвка қишлоғида этник руслар ва месхети туркларига қарашли уйларни талон-тарож қилди. Оқибатда камида беш киши нобуд бўлди.

Айни пайтда Қирғизистон муваққат ҳукумати етакчилари мамлакатда барқарорликни сақлаб қолиш ва қонунни бузган ҳар қандай шахсни жавобгарликка тортишга ваъда бермоқдалар.