Грузияда бойитилган уран қўлга туширилди

Грузия президенти мамлакатда бойитилган уран қўлга туширилганини тасдиқлади.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Михаил Саакашвили беқарор вазият юзага келиши ва минтақада ядро контрабандачилари фаолият юритишига имконият пайдо бўлишида Россияни айблади.

Саакашвили контрабанда хавфсизлик соҳасида юзага келган “қора туйнук” эканини айтди. Саакашвили ҳукумати Грузиянинг икки исёнкор ўлкасини назорат қилмайди.

2008 йилда бўлиб ўтган Грузия-Россия урушидан кейин Абхазия ва Жанубий Осетия ўлкалари ўзини Грузиядан мустақил, деб эълон қилган.