СТАРТ келишувининг ратификация жараёни май ойда бошланади

Вашингтондаги Atlantic Council тадқиқот марказида сўзлаган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Эллен Таушер СТАРТ келишуви “келаси ой бошида” Сенат муҳокамасига тақдим этилиши мумкинлигини билдирди.

Россиянинг Федерация Кенгаши Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Михаил Маргелов ҳам россиялик қонун чиқарувчилар янги келишувни келаси ой ўртасида муҳокама қила бошлашини айтди.

АҚШ ва Россиянинг ядровий қуроллари сонини кескин қисқартиришни назарда тутган СТАРТ номли келишув икки давлатда “бир вақтда” ратификация қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги айтилмоқда.