НАТО Боснияга эшик очмоқда

НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Босния НАТОнинг Аъзолик ҳаракат дастурига қўшилишига рози бўлди.

Буни Иттифоқ матбуот вакили Жеймс Аппатурай НАТО Ташқи ишлар вазирларининг Эстония пойтахти Таллиндаги учрашувидан кейин эълон қилди.

Ушбу дастур ҳар қандай давлатнинг НАТО Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги илк қадам ҳисобланади.

Ўтган йил Хорватия ва Албания НАТОга аъзо бўлди. Декабр ойида эса Черногорияга аъзолик дастури тақдим этилди.