НАТО Ташқи ишлар вазирлари муҳим масалаларни муҳокама қилмоқда

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШнинг Европадаги охирги ядровий қуроллари муддатидан аввал олиб ташланишини эҳтимолдан соқит қилди.

Эстония пойтахти Таллинда НАТО Ташқи ишлар вазирлари учрашувида сўзлаган Клинтон АҚШ кучларининг ҳар қандай қисқартирилиши Россия билан музокараларнинг бир қисми бўлиши кераклигини айтди.

Ундан олдин НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен НАТО иттифоқи ядровий қудратга эга бўлиши ва Иттифоқни ҳаво ҳужумидан мудофаа қиладиган муштарак тизим барпо этиш кераклигини айтди.

НАТО Ташқи ишлар вазирлари учрашувида Афғонистон масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.