Қирғизистон МСК раиси лавозимидан воз кечди

Қирғизистон муваққат ҳукумати томонидан Марказий сайлов комиссияси раислигига тайинланган Тўлайкан Исмоилова бу лавозимда иш бошлаганидан 48 соат ўтиб истеъфога чиқди.

Таниқли ҳуқуқ фаоли Исмоилова бу ҳақдаги ўз баëнотида янги ҳукуматни яқинда қабул қилинган барча декрет ва ҳужжатларни халқаро ва миллий экспертизадан ўтказишни таъминлашга чақирди.

Муваққат ҳукумат аъзоси Азимбек Бекназаров собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ҳануз ҳокимиятда қолаётган айрим тарафдорлари янги ҳукумат фаолиятига салбий таъсир кўрсатишга уринаётганини таъкидлади.

Ўз истеъфосини тан олмаган Бакиев ҳозирги кунда Беларусдан сиëсий бошпана топган. Бакиевнинг бугун Минскда журналистлар билан матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.