Ироқда зўравонликлар давом этмоқда

Бағдоднинг шиалар истиқомат қилувчи туманида содир этилган ҳужум ва портлашлар оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Ироқ полициясига кўра, машинага ўрнатилган бомба мосламаси маҳаллий масжид ва бозор ёнида портлатиб юборилган.

Шу куннинг ўзида Ироқнинг Анбар вилоятида ҳам йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида етти киши нобуд бўлди.

Сўнгги кунлар давомида Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакатда фаолият юритаётган Ал-Қоида жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб, ҳаракатнинг юқори мартабали уч нафар расмийсини ўлдиришга муваффақ бўлди.