Покистонда яна портлаш содир этилди

Покистоннинг Пастки Дир туманида худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужумда полициянинг камида 10 нафар ходими тан жароҳати олди.

Полиция расмийларининг билдиришича, портлашда тумандаги қамоқхонага тегишли машина нишонга олинган. Маълум бўлишича, қамоқхона нозирлари бугун бир неча маҳбусни қўшни Сват водийсига олиб кетишни режалаштирган.

Ҳозирча ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.