Греция ёрдам пулларининг берилишига умид қилмоқда

Греция ҳукумати ЕИ ва Халқаро валюта жамғармасининг бир неча миллиард долларлик қутқарув дастурини 19 майга қадар амалга оширилишига умид қилмоқда.

23 апрел куни Греция Бош Бош вазири Георгиос Папандреу мамлакат қарзи билан боғлиқ бўҳронни ҳал этиш мақсадида ЕИ ва Халқаро валюта жамғармасининг бир неча миллиард долларлик қутқарув дастурини амалга ошириш чақириғи билан чиқди.

Давлат телевидениеси орқали мурожаат қилган Бош вазир ажратилаётган маблағнинг Грецияга ҳар қачонгидан ҳам зарур эканлигини таъкидлади.

Айни пайтда Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Кан қутқарув дастури имкон қадар тез фурсатда амалга оширилишини билдирди.

Пайшанба куни Греция бюджетидаги камомаднинг 13.5 фоизга етгани эълон қилинди. Бу эса евроҳудуд давлатлари учун белгиланган кўрсаткичдан тўрт баробар кўпдир.