Россия ва Австрия газ шартномаси имзолади

Россия ва Австрия “Жанубий оқим” газ қувурини қуришда ҳамкорлик қилишга оид шартномани имзоладилар.

Мазкур шартнома бугун Венада Россия бош вазири Владимир Путин ва Австрия канцлери Вернер Файман ўртасида ўтказилган музокаралар якунида имзоланди.

Путин сўзларига кўра, “Жанубий оқим” газ қувури орқали йилига Австрияга икки миллиард куб метр газ етказиб берилади.
“Жанубий оқим" газ қувури лойиҳасига Россиянинг “Газпром” ва Италиянинг “Eni” ширкати ҳомийлик қилмоқда.

Россия томони “Жанубий оқим” газ қувури ёрдамида Қора денгиз орқали Болгария ва бу ердан икки йўналиш бўйича Италия ҳамда Австрия ва Германияга чиқиш ниятида.

Бундан аввал Россия мазкур лойиҳада иштирок этиш борасида Болгария, Сербия, Венгрия, Греция ва Хорватия билан ҳамкорлик шартномалари имзолаган.