“Ал-Қоида” Ироқдаги талафотини тасдиқлади

“Ал-Қоида” террор тармоғи Ироқда ўзининг икки нуфузли вакили ҳалок бўлганини кеча тасдиқлади.

Махсус хизматларнинг аниқлашича, жангариларнинг интернетдаги сайтида “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги бўлими – Ироқ исломий давлати ташкилоти Абу Айюб ал-Масрий ва Абу Умар ал-Бағдодийларнинг ўлими тўғрисидаги хабарларни тасдиқлаган.

Ўтган ҳафта бошида Ироқ ва Америка расмийлари тилга олинган шахсларнинг қўшма амалиёт чоғида ўлдирилганини хабар қилган эди.

Эртаси куни, шунингдек, Ироқнинг Киркўк, Салоҳиддин ва Нинева вилоятларида жангарилар ҳаракатларига раҳбарлик қилиб келган Аҳмад ал-Обидийнинг ҳам йўқ қилингани тўғрисида расмий хабар пайдо бўлган эди.