Лукашенканинг КХШТдан ҳафсаласи совуди

Беларус президенти Аляксандер Лукашенка бугунги шаклдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) нинг келажаги йўқ, деган фикрда.

Шу масалада фикр билдирар экан, Беларус раҳбари КХШТга аъзо давлатлардан бири – Қирғизистонда қон тўкилишининг ҳамда давлат тўнтаришининг олдини ололмаган ташкилотдан ҳеч қандай самара йўқ, деди.

Аляксандер Лукашенка, шунингдек, КХШТнинг Москвада ўтажак саммитида иштирок этиш масаласини ҳам ҳали ҳал қилмаганини айтди.

Баёноти мазмунига қараганда, унинг саммитда иштирок этиши учрашув кун тартибига Қирғизистондаги вазият муҳокамаси киритилиш-киритилмаслигига боғлиқ.

КХШТга Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо.