Сингҳ Карзай билан учрашади

Бугун Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳ Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашиб, минтақада хавфсизликни таъминлаш йўлидаги икки томонлама алоқаларни муҳокама қилади.

Бугунги музокаралар худкуш шахснинг Кобулда амалга оширган ҳужуми оқибатида Ҳиндистоннинг 9 фуқароси нобуд бўлганидан икки ой ўтиб ўтказилмоқда.

Ҳиндистон томони фикрича, ўша ҳужумни Покистонда жойлашган “Лашкари Тоййиба” ташкилоти жангарилари уюштирган.

Ҳиндистон Афғонистонни қайта тиклаш ишларига фаол қатнашиб келмоқда.

Толибон режими ағдарилган 2001 йилдан буён Ҳиндистон Афғонистонга умумий қиймати бир миллиард доллардан зиёд бўлган ёрдам берди.