Эрон ташқи ишлар вазири Венада сўзлашувлар ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий якшанба куни Венада австриялик дипломатлар билан сўзлашувлар ўтказди.

Хабарларга қараганда, Эрон Австрия ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа муваққат аъзолари ёрдамида ядровий дастури юзасидан янги санкцияларнинг қабул қилинмаслигига эришмоқчи.

Муттақийнинг Венага сафари арафасида президент Маҳмуд Аҳмадийнажот БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа бир аъзоси – Угандага сафар қилган эди.