Греция бўҳронига доир бўҳронни тугатмоқчилар

Франция президенти Николя Саркози ва Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозу Грециядаги молиявий бўҳрон билан боғлиқ барча гап-сўзларни кескин тўхтатишга чақирдилар.

Парижда ўтган учрашув чоғида Франция президенти ва Европа Комиссияси раиси Евро ҳудудидаги вазиятни зудлик билан барқарорлаштириш лозимлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Душанба куни Германия ташқи ишлар вазири Гидо Вестревелле Грецияга молиявий ёрдам кўрсатишга қарши эканлигини билдирган эди. Германия фикрича, Греция ёрдам олиш учун бюджетидаги камомадни қисқартириш бўйича аниқ режасини кўрсатиши керак.

Жума куни Греция ҳукумати Европа Иттифоқига расман мурожаат қилиб, молиявий бўҳронни бартараф этиш учун 45 миллиард евро сўраган эди.

Сўралган пулнинг қарийб 8 миллиарди Европа Иттифоқидаги иқтисодиёти энг кучли давлат – Германия чекига тушади.