Дин пешволари Қорабоғ можаросини ҳал қилишга даъват қилди

Озарбайжон, Арманистон ва Россия диний пешволари Тоғли Қорабоғ можаросини тинч йўллар билан ечишга душанба куни Озарбайжон пойтахтида иш бошлаган Жаҳон диний анжуманида чақирдилар.

Боку форумида Арман Апостол черкови раҳбари Гарегин II ҳам иштирок этди.

Арманлар диний раҳбари биринчи бор Озарбайжонга сафар қилди.

Анжуман ишида 200 дан зиёд уламо қатнашмоқда.

Жаҳоннинг 30 мамлакатидан келган дин пешволари Боку форумида глобаллашув жараёнларини, можароларни ҳал қилиш йўлларини, жамият ҳаётида диннинг роли ва бошқа шу каби масалаларни муҳокама қилмоқдилар.

Форум ўз ишини 27 апрел куни якунлайди.