АҚШ Панама диктаторини Францияга топширади

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон душанба куни Панаманинг собиқ диктатори Мануэл Ортегани Францияга экстрадиция қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Наркотиклар савдосига алоқадорликда айбдор деб топилиб, 17 йилга кесилган Норега АҚШдаги қамоқхонада сақланади.

Унинг жазо муддати сентябрда якунига етади.

1999 йили Франция суди Мануэл Ортегани пул ювишда айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида сиртдан ҳукм чиқарган эди.

Франция Адлия вазирлигига кўра, Норегани АҚШдан Францияга экстрадиция қилиш жараёни бошланган.
Мануэл Ортегани ватани – Панамада ҳам суд қилмоқчилар. Экстрадиция қилишни сўраган Панама ҳукумати Ортегани 80-йилларда сиёсий мухолифларини ўлдирганликда айбламоқда.