Оқ Уй мусулмон давлатларига оид янги дастур эълон қилди

АҚШ президенти Барак Обама мусулмон давлатлари билан мутахассислар алмашинувига оид янги дастурни эълон қилди.

Обамага кўра, янги дастур доирасида мусулмон хотин-қизлари ўқиш ва малака ошириш учун АҚШга бора оладилар.

Шу билан бирга, америкалик мутахассислар ўзларининг Яқин Шарқ ва Жануби-шарқий Осиёдаги ҳамкасблари билан тажриба алмашадилар.

Мусулмон давлатлари билан мутахассислар алмашинувига оид янги дастурни Барак Обама тадбиркорлик муаммоларига бағишланиб Вашингтонда ўтказилган конференцияда эълон қилди.