Пешаворда худкуш 4 полициячини ўлдирди

Покистон полицияси хабарига қараганда, бугун эрталаб мамлакат шимоли-ғарбидаги Пешавор шаҳрида бир худкуш тўрт нафар полиция ходимини ўлдирди.

Айтилишича, худкуш ўзи бошқарган машинани полициянинг шаҳар четидаги назорат маскани олдида турган полиция зирҳли машинасига олиб бориб урган.

Портлаш оқибатида 11 киши тан жароҳати олди. Яраланганлардан 4 нафари тинч аҳоли вакилларидир.