Бағдоддаги 2 портлашдан 5 киши нобуд бўлди

Кеча Бағдодда амалга оширилган икки портлаш оқибатида камида 5 киши нобуд бўлди, 20 киши тан жароҳати олди.

Полиция тарқатган маълумотларга қараганда, Ироқ пойтахтининг шиалар истиқомат қиладиган жанубий қисмидаги маҳаллаларда худкуш шахслар портлавчи модда ўрнатилган машиналарини бирин-кетин портлатиб юборган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари хабар қилинмади.