Вьетнамда ғалаба куни нишонланди

Вьетнамда коммунистлар собиқ Сайгон устидан ғалаба қозонган куннинг 35 йиллиги ҳарбий парад ўтказиш билан нишонланди.

Инқилоб отаси шарафига ҳозирда Хо Ши Мин деб аталувчи шаҳарда уюштирилган тадбирда¸ асосан уруш фахрийлари, партия ходимлари ва маҳаллий партия органлари томонидан танлаган одамлар иштирок этдилар.

АҚШ қўллаб-қувватлаган собиқ Вьетнам ҳукумати билан Шимолий Вьетнамдаги коммунистлар ўртасида 1961- 1975 йилларда бўлиб ўтган урушда 3 миллион вьетнамлик ва 58 минг америкалик ҳарбий нобуд бўлган.