Россия ва Украина Бош вазирлари учрашди

Россиянинг Сочи шаҳрида учрашган Владимир Путин ва Микола Азаров икки давлат алоқалари, айниқса, энергетика ва авиация саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу ой бошида Россия ва Украина Қрим ярим оролидаги базани Россия ҳарбий флотига ижарага бериш муддатини 25 йилга узайтириш эвазига Украинага 30 фоиз арзон нархда газ етказиб бериши ҳақида шартнома имзолади.

Бу келишув икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинди.

Украина мухолифати Киев ҳукумати қарорини мамлакат манфаатларини сотиш, дея баҳолади.