Ню Йоркдаги воқеа тафтиш қилинмоқда

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Жанет Наполитанога кўра, терговчилар Ню Йоркнинг Таймс сквер майдонида ичида портловчи моддалар билан қолдириб кетилган машинадаги бармоқ изларини ўрганмоқдалар.

Машинадаги портловчи мосламасини полициянинг махсус бўлинмалари зарарсизлантириш муваффақ бўлдилар.

Жанет Наполитано CNN телеканалига берган интервюсида мазкур ҳодисани тергов қилишда полицияда етарлича далиллар борлигини таъкидлади.

Ню Йорк ҳокими Майкл Блумберг қурбонлар берилиши мумкин бўлган мудҳиш фожеа олди олинганини билдирди.

Ню Йорк шаҳар полиция бошқармаси раҳбари Раймонд Келли терговчиларнинг шаҳардаги видеокамералар ёрдамида машинанинг қаердан келгани ва ким томонидан қолдириб кетилганини аниқлашга ҳаракат қилаётганликларини маълум қилди.

- Ҳозир биз машина ёки уни бошқарган шахсларни ёзиб олган қўшимча камералардаги маълумотларни аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Шаҳар полицияси, Федерал қидирув бюроси ва бошқа расмийлар тергов ишларини олиб бормоқдалар. Ушбу воқеага оид бирон бир маълумотга эга бўлган шахсларни ишонч рақамларимизга телефон қилишга чақираман, деди Ню Йорк шаҳар полиция бошқармаси раҳбари.

Ню Йорк штати губернатори Давид Патерсон ушбу воқеани “қўпорувчилик амалиёти” дея атаб, жавобгар шахсларнинг барчаси қилмишига яраша жазо олишин таъкидлади.