Эрон флоти ҳарбий машқлар ўтказади

Эрон исломий жумҳурияти флоти қўмондони Ҳабибулло Саяри чоршанба куни бошланадиган ҳарбий машқлар Форс кўрфази, Уммон денгизи, шунингдек, нефт ташишда муҳим ҳисобланган Ҳормуз қуйилишида ўтказилишини маълум қилди.

Ҳабибулло Саяри Al-Alam телевидениесига ҳарбий машқлар “Эрон флотининг мудофаа имкониятларини намойиш қилишини” айтди.

Эронда шу каби ҳарбий машқларни тез-тез ўтказади ва унда мамлакатда ишланган ракеталар синовдан ўтказилади.