Грецияда умуммиллий иш ташлаш бошланди

Европа иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси қарзга ботган Греция ҳукуматига 145 миллиард доллар қарз беришни ваъда қилган.

Эвазига Афина ҳукумати давлат ва жамоатчилик секторидаги сарф-харажатларни кескин камайтиришни назарда тутган дастур ишлаб чиқди.

Бунга қарши касаба уюшмалари чоршанба кунидан бошлаб Греция бўйлаб икки кунлик умумий иш ташлаш эълон қилди.

Айни пайтда Германия Молия вазири Волфганг Шаубле Греция ҳукумати кескин чоралар белгиланган режасига қатъий риоя қилиши кераклиги, акс ҳолда евро ҳудудига аъзо 15 давлат ва Халқаро валюта жамғармаси ажратган маблағ тўхтатиб қўйилишидан огоҳлантирди.