Афғонистонда яна халқаро кучлар аскари нобуд бўлди

Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида коалиция кучларининг бир ҳарбийси нобуд бўлди.

НАТО эълон қилган баёнотда ҳарбийнинг қайси давлат фуқароси экани билдирилмаган. Жорий ой йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Афғонистонда ўлган халқаро кучлар ҳарбийлари сони 8 кишига етди.

Айни пайтда 6 май куни Кобулдаги Эрон элчихонаси олдида юзлаб одам “Эронга ўлим!” деб бақирдилар.

Ушбу норозилик акциясига Эронда бошпана топган афғонистонлик қочқинларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра¸ ҳозир Эронда тахминан 1 миллион афғонистонлик қочқин яшамоқда.