Кўлобдаги сел оқибатида етти киши нобуд бўлди

Тожикистон жанубида рўй берган кўчки ва сув тошқини оқибатида камида етти киши, жумладан тўрт бола нобуд бўлди, салкам 40 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Тинимсиз ёққан кучли ёмғир ортидан пайшанбадан жумага ўтар кечаси Кўлоб туманида жойлашган бир нечта қишлоқни сел олиб кетган¸ 100дан ортиқ хонадон вайронага айланган.

Мамлакат президенти Имомали Раҳмон табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга зудлик билан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Кўлобда жойлашган Россия ҳарбий базаси қўмондонлиги ҳам табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига аскарлар ва ҳарбий техника жалб қилинганини билдирди.