Пхенян ўз мажбуриятларига содиқ қолади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ирга кўра, расмий Пхенян мамлакат ядровий дастурини тугатишга қаратилган олти томонлама музокараларга қайтиш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолади.

Хитой сафари чоғида гапирган Шимолий Корея етакчиси Пхенян ўз дастури атрофидаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини билдирди.

Ким Чен Ир шунингдек, Шимолий Кореянинг Хитой билан дўстона алоқалари келажакда ҳам ўзгаришсиз қолажагини таъкидлади.

Ўтган йил Шимолий Корея ўз ёр ости ядровий қуроли ва узоқ масофага парвоз қиладиган бир нечта ракетасини синовдан ўтказиб, олти томонлама музокаралардан чиқишини эълон қилган эди.