Босния урушида ўлган болалар хотирасига ёдгорлик очилди

9 май куни Босниянинг Сараево шаҳрида 1992 – 1995 йилги қамал пайтида нобуд бўлган 521 нафар боланинг исми ёзилган ёдгорлик очилди.

Ҳозир яна 500 нафар бола ўлганини тасдиқлаш жараёни давом этмоқда.

Бу ишлар тугаганидан сўнг уларнинг исмлари ҳам ёдгорлик рўйхатига ёзилади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, босниялик серб қўшинлари Сараево шаҳрини 44 ой қамал қилган пайтда 10 минг одам жумладан 1 минг 500 нафар бола нобуд бўлган.

Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери Европада бир шаҳарнинг энг узоқ муддат қамалда қолган экани айтилмоқда.