Россияда 12 кончи портлашдан нобуд бўлди

Россиянинг энг йирик кўмир конида икки марта метан гази портлагани оқибатида 12 киши нобуд бўлди.

64 нафар кончи, 19 нафар қутқарувчи, жаъми, 83 киши ер остида қолиб кетди.

Кемерова вилоятининг Распадская конида кўп миқдорда метан гази тўпланиб қолгани яна портлашга сабаб бўлиши мумкинлиги боис қутқарув ишлари тўхтаб қолди.

Расмийларга кўра, метанни ҳайдаш ва қутқарув ишларини давом эттириш учун конга ҳаво юборилмоқда.

Портлашдан кейин 300га яқин ишчи кондан соғ-омон чиқишга муваффақ бўлган.