АҚШ ядро энергияси соҳасида Россия билан ҳамкорликни тиклайди

АҚШ президенти Барак Обама тинч мақсадда қўлланиладиган ядро энергияси соҳасида Россия билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид ҳужжатни АҚШ Конгрессига тақдим қилди.

Россия билан имзоланган мазкур келишувни тасдиқлаш жараёни 2008 йилда Россия кучлари Грузия ҳудудига бостириб кирганига норозилик тариқасида тўхтатиб қўйилган эди.

Эълон қилинган баёнотда АҚШ раҳбари Грузиядаги вазият бу келишувни тасдиқлашга тўсиқ бўла олмаслигини билдирган.

Президент Обамага кўра, сўнгги 12 ой давомида оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш ва тинч мақсадни кўзлаган ядро энергияси соҳаларида АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайган.