Кузбассда кончилар дафн қилинди

Кемерово вилоятида “Распадская” кўмир конида рўй берган портлашда нобуд бўлган кончилардан дастлабки беш нафари дафн қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 9 май куни кўмир конида рўй берган иккита портлаш оқибатида 47 киши нобуд бўлди¸ 43 нафар кончининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Бугун Междуреченскда фавқулодда мажлис ўтказган мамлакат Бош вазири Владимир Путин мутасадди раҳбарлардан фожиа юзасидан пухта тергов ишлари олиб боришни талаб қилди.