Эронда Покистон элчисига ҳужум қилинди

Эрон давлат телевидениеси афғонистонлик бир шахс Теҳронда Покистон элчисига ҳужум қилгани оқибатида у жароҳатланганини билдирди.

Эроннинг инглиз тилидаги Press TV телеканали хабарига кўра, элчига ҳужум қилган шахс ҳибсга олинган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Рамин Меҳмонпараст Al-Alam телевидениесига ҳужумдан сўнг Покистон элчиси касалхонага ётқизилганини айтди.

Аммо у воқеа тафсилотлари ҳақида гапирмади.