Францияда бурқани таъқиқлаш сари яна бир қадам ташланди

Франция парламентининг 434 депутати муслималар жамоат жойларида ниқоб ёпиниб юрмаслигини тавсия қилувчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

Бу муслималар жамоат жойлари, жумладан, кўчада бурқада юришини таъқиқлаш тўғрисида қонун қабул қилиш учун йўл очди.

Ҳужжатда бурқа Франция жамиятининг пойдевори бўлган эркинлик, тенглик ва биродарлик каби принципларга зид экани урғуланган.

Депутатлардан бири ниқоб ёпинган аёлларни “арвоҳлар” ва юрувчи тобутлар, деб атади.

Бурқада юришни бутунлай таъқиқлашни назарда тутган қонун июл ойигача парламент муҳокамасига тақдим этилиши кутилмоқда.

Матн лойиҳаси 19 майга қадар Кабинет аъзолари томонидан кўриб чиқилади.