Душанбе расмийлари қароридан қайтди

Тожикистон пойтахти Душанбеда уяли телефон рекламаларини таъқиқлаш ҳақидаги ҳокимият қарори бекор қилинди.

Тожикистондаги Уяли алоқа ширкатлари уюшмаси раҳбари Ғаффор Эркаев Озодликка ҳукумат расмийлари пойтахтдаги реклама экранларидан уяли телефон рекламаларини олиб ташлаш ҳақидаги қароридан қайтганини айтди.

Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси бошлиқ ўринбосари Шуҳрат Неъматбоевнинг Озодликка айтишича, ҳозирда адвокатлар уяли телефон рекламасини таъқиқлаш қонунга зид ёки зид эмаслигини ўрганмоқда.