Россия фуқароси АҚШ га жосусликда айбланди

Москва шаҳар суди АҚШ фойдасига жосусликда айбланган Геннадий Сипачëвга тўрт йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Тергов хулосасида айтилишича, Сипачëв АҚШ Мудофаа вазирлиги топшириғига биноан Россия Мудофаа вазирлиги Бош штабига оид махфий маълумотлар, жумладан хариталарни хорижга етказиб берган.

Маълум бўлишича, айбланувчи терговчилар билан ҳамкорлик қилишга розилик берган ва унинг кўрсатмаларига биноан махфий маълумотларни хорижга етказиб беришда гумон қилинган бошқа шахслар ҳам қўлга олинган.