Афғонистонда жанггарилар йўқ қилинди

Афғонистон ва НАТО қўшинлари мамлакат шимоли ва жануб-шарқида жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказдилар.

Хабарларга кўра, Қундуз вилоятидаги амалиётлар чоғида 30дан ортиқ жанггари ўлдирилган. Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, ўлдирилган жанггарилар орасида толибларнинг дала қўмондонларидан бири мулла Усмон ҳам бўлган.

Ғазни вилоятида ҳам олиб борилган кенг кўламли амалиётлар чоғида камида 14 жанггарининг ўлдирилгани хабар қилинди.