Ню Йорк ишига алоқадор покистонлик қўлга олинди

АҚШ матбуоти тарқатган хабарга кўра, Ню Йоркнинг Таймс майдонида қўпорувчилик амалиёти содир этишда айбланган шахсга ёрдам берганликда гумон қилинган шахс Покистонда қўлга олинган.

Washington Post нашрининг билдиришича, қўлга олинган шахс АҚШдаги ҳужум ортида айнан Толибон ҳаракати турганини исботловчи далилларни терговчиларга етказган.

Маълум бўлишича, покистонлик шахс Таймс майдонини портлатишга уринган Файзал Шаҳзодга Покистоннинг қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудларига сафар қилишга кўмаклашганини ҳам тан олган.

Пайшанба куни эса Ню Йорк, Бостон ва Филаделфияда ўтказилган махсус амалиётлар чоғида Файзал Шаҳзод ишига алоқадорликда гумон қилинган уч шахс ҳибсга олинди.