Грецияда портлашлар содир этилди

Грециянинг Афина ва Салоники шаҳарларида иккита портлаш рўй берди.

Пойтахт Афинада пайшанба куни кечки пайт аёллар қамоқхонаси ёнида кучли портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу портлашда бир аёл тан жароҳати олган.

Бугун эса Салоники шаҳридаги маҳкама биносида портлаш содир этилган. Бу портлашда ҳеч кимга шикаст етказилмаган.

Греция полицияси мазкур портлашлар ортида ўта радикал сўл гуруҳлар турганини тахмин қилмоқда.

Греция ҳукумати давлат бюджетидаги камомадни қисқартириш мақсадида бир қатор кескин чоралар жорий этилишини эълон қилгандан буён Афина ва Салоники шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.