Авиаҳалокатдан омон қолган бола ватанига қайтмоқда

Ливиядаги авиаҳалокатда омон қолган нидерландиялик 9 яшар Рубен исмли болакай бугун ўз ватанига қайтмоқда.

12 май куни Йоҳаннесбург-Триполи-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилаётган учқич Триполи аэропортига қўнаётган маҳал ҳалокатга учради.

Оқибатда учқич бортида бўлган 100дан ортиқ киши нобуд бўлди, биргина нидерландиялик бола омон қолди.

Ушбу авиаҳалокатда болакайнинг ота ва онаси ҳамда акаси ҳам нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, Рубенни ўз ватанига олиб кетиш учун Ливияга Нидерландиядан унинг қариндошлари келганлар.