Кўнгиллилар вазиятни нозорат қилади

Қирғизистон муваққат ҳукумати Жалолободда вазиятни назорат қилиш учун кўнгиллилар отрядларини жалб қилмоқчи.

Жалолобод вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Бектур Асанов сўзларига кўра, кўнгилилар кейинчалик мамлакат жанубидаги куч ишлатар тизимларига ишга олиниши мумкин.

Бундан бир оз аввал Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат жанубидаги вазият барқарорлашгани хусусида хабар тарқатди.

Сўнги маълумотларга кўра, бугун ҳам жанубда президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари муваққат ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказган ва кейинчалик тарқаб кетган.

Шунингдек, бугун Қирғизистон муваққат ҳукумати вакиллари билан сўзлашувлар олиб бориш мақсадида Россия президентининг махсус вакили Владимир Рушайло Бишкекка сафар қилди. Рушайло расмий Москва Қирғизистон янги ҳукуматига барча йўналишлар бўйича ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.