Эрдўғон Афинада музокалар олиб борди

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Афинада грециялик ҳамкасби Георгис Папандреу билан музокаралар олиб борди.

Хабарларга кўра, музокаралар чоғида ўзаро алоқалар ривожига оид масалалар ҳамда икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш имкониятлари муҳокама қилинган.

Эрдўғон ва Георгиос Папандреу 14 май куни икки давлатнинг йигирмага яқин вазири иштирок этган илк консултатив йиғилишга бирга раислик қилдилар.

Греция сафари арафасида гапирган Туркия Бош вазири мисли кўрилмаган қарзга ботган Греция ҳукумати бу муаммони ҳал қилишда Туркия бирдамлигига таяниши мумкинлигини айтди.