Исландия вулқони парвозларга xалал бермоқда

Исландиядаги вулқон кулидан ҳосил бўлган булутларнинг қуюқлаши туфайли Амстердам ва Роттердам халқаро аэропортлари вақтинчалик ёпилди.

Бундан бир оз аввал Ирландия ва Буюк Британия, жумладан Лондон аэропорти ҳам вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган эди.

Буюк Британиянинг авиапарвозларни назорат қилиш бошқармаси расмийларига кўра, бу сафар ҳаво қатновидаги узилишлар узоққа чўзилмайди.

Вулқон кулидан иборат булутларнинг тез орада тарқалиб кетиши кутилмоқда.

Апрел ойи ўрталарида Исландия жанубидаги вулқон уйғониши натижасида Европанинг кўпгина авиаширкатлари парвозларни бир неча кун давомида тўхтатган ва бунинг оқибатида ширкатлар миллионлаб евро атрофида зарар кўрган эди.