Покистондаги портлашда 11 киши ўлдиа


Маълумотларга кўра, портлаш Покистон полициясига қарашли машина Дера Исмоил Хон шаҳридан ўтиб кетаётган пайтда содир бўлган.

Айрим хабарларда ҳужумнинг худкуш кимса томонидан амалга оширилгани билдирилган.

Маҳаллий касалхона ходимларига кўра, ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан тинч аҳоли вакилларидан 8 киши нобуд бўлган, ўнга яқин одам яраланган.