Бакиевнинг экстрадицияси талаб қилинди

Бишкекда ҳукумат кучлари отиб ўлдирган одамларнинг яқинлари Қозоғистон, Россия ва АҚШни собиқ президент Қурмонбек Бакиевни Қирғизистонга экстрадиция қилишда ёрдам беришга чақирди.

18 май куни Бишкекдаги Қизоғистон, Россия ва АҚШ элчихоналари олдида ўнлаб одам Бакиевни Беларусдан Қирғизистонга олиб келишда ёрдам сўраб йиғилиш ўтказдилар.

Россия, Қозоғистон, АҚШ ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бакиевнинг апрел ойи ўртасида Беларусга самолётда учиб кетиши билан тугаган музокараларга воситачилик қилган.

7 апрел куни Бишкекда ҳукуматга қарши уюштирилган исёнлар пайтида 80дан ортиқ одам нобуд бўлган.