АҚШ расмийлари Покистонда сўзлашув ўтказмоқда

АҚШ президенти Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича икки нафар юқори лавозимли ёрдамчиси Покистон расмийлари билан 1 май куни Ню Йоркда амалга ошмай қолган ҳужум борасида музокара олиб бормоқда.

Исломободдаги АҚШ элчихонаси матбуот вакили Ричард Снелсирга кўра¸ АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси¸ генерал Жеймс Жонс ва Марказий разведка бошқармаси директори Леон Панетта Покистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари билан “хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик” ва “стратегик мулоқот” борасида сўзлашув олиб бормоқда.

Ню Йоркда муваффақиятсизликка учраган ҳужумдан кейин Покистоннинг Вазиристон вилоятида толиблар ҳарбий тайёргарлигидан ўтган, келиб чиқиши покистонлик бўлган АҚШ фуқароси қўлга олинди.