АҚШ Миллий разведкаси бошлиғи ишдан кетди

АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Дэннис Блэр лавозимидан истеъфо берди.

Бу борада ёйинланган баёнотда жаноб Блэр бу ҳақдаги аризасини пайшанба куни президент Барак Обамага топширганини маълум қилди.

Миллий разведка раҳбари ўз лавозимидан кетиши сабабларини очиқламади. Маълумки, 2009 йил декабр ойида Америка учқичини портлатиш уриниши ва шу ой бошида Ню Йоркда бомба ҳужуми содир этишга бўлган ҳаракатлар ортидан Блэр идораси Америка раҳбарияти назарига тушган эди.

Миллий разведка АҚШдаги 16та жосуслик хизмати фаолиятини мувофиқлаштирувчи идорадир.