Атамбаев чет эл хавфсизлик хизматларини танқид қилди

Қирғизистон Муваққат ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Алмазбек Атамбаев хорижий махсус хизматларни муваққат ҳукумат аъзолари телефон сўзлашувларини тинглаётганликда айблади.

Бугун Бишкекда матбуот анжумани ўтказган Атамбаев муваққат ҳукумат аъзолари телефон сўзлашувларини собиқ президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари ҳам тинглаётганини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал интернетда янги ҳукумат аъзоларининг телефон мулоқоти туширилган аудиоёзув эълон қилинди. Унда янги ҳукумат вакиллари давлат пулларини ноқонуний йўллар билан тақсимлаш ва солиқ идорасига ишга жойлаш учун Атамбаев катта миқдорда пора олгани тўғрисида гап боради.

Атамбаев ушбу мулоқот ҳақиқатда ҳам бўлиб ўтгани, бироқ пора олмаганлигини билдирди.