АҚШ Давлат котиби вакили Бишкекка боради

АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси тарқатган хабарга қараганда, Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари ёрдамчиси Жорж Крол 25-26 май кунлари хизмат сафари билан Қирғизистонда бўлади.

Сафари давомида АҚШ вакили Қирғизистон ҳукумати ҳамда фуқаровий жамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.