ХВЖ: Испания иқтисодиётини ислоҳ қилиши керак

Халқаро валюта жамғармаси Испанияни зудлик билан иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

Жамғарманинг Испания ҳукумати билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг эълон қилган ҳисоботида айтилишича, бу мамлакатдаги вазият узоқни кўзланган кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқда, дейилган.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, меҳнат бозори фаолиятида самарадорликнинг йўқлиги, давлат бюджетидаги камомаднинг катталиги Испания шу кунда дуч келиб турган муаммолардир.